Етказиб бериш шартлари

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ТЎЛОВ ТУРЛАРИ

Харидни расмийлаштирганидан сўнг мижоз буюртманинг тайёр бўлгани ҳақидаги хабарни sms орқали ёки операторнинг телефон қўнғироғи ёрдамида олади. Буюртмани расмийлаштириш ва бутлаш  учун 60 дақиқа вақт кетади.

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТЛАРИ

Буюртмани етказиб бериш дам олиш кунларисиз, ҳар куни соат 12-00 дан 20-00 гача амалга оширилади.

Ship to Home (уйгача етказиш) – бепул, яъни 100 000 сўмдан кам бўлмаган миқдордаги харид Тошкент шаҳри бўйича (ТАКҲЙ ичида) бепул етказиб берилади. Тошкент шаҳри автомобиллар катта ҳалқа йўли ташқарисидан (бунга Бинокор ва Улуғбек мавзеси кирмайди) қилинган 200 000 сўмдан кам бўлмаган харид ҳам буюртмачиларга бепул етказиб берилади.

 Store Pickup (омбордан ўзи олиб кетиш)100 000 сўмгача харид қилинганда, мижозга яқин жойлашган учта омборнинг биттасидан амалга оширилади. Буюртма қилинган молларни олиш учун мижоз махсус QR-код ни тақдим этиши ёки буюртма/тўлов расмийлаштирилган вақтда  қайд қилинган телефон рақамидан қўнғироқни амалга ошириши керак бўлади.

Етказиб бериш вақтини сайтда танлаш мумкин. Харид учун буюртма соат 18:00 дан кейин расмийлаштирилган тақдирда, моллар мижозга эртаси куни етказиб берилади.

Агар мижоз кўрсатилган вақтда молларни олмаса, у омборга қайтарилади ва буюртма бекор қилинади. Мабодо буюртма учун ҳақ тўланган бўлса, унда мижоз айнан ўша миқдорга мос янги буюртмани операторнинг ёрдами орқали расмийлаштириши мумкин.

РАД ЭТИШ ЖАРАЁНИ 

Буюртмадан бутунлай воз кечилган тақдирда, буюртмани етказиб беришдан икки соат аввал интернет-магазин менеджерига қўнғироқ қилишингиз керак бўлади.

МОЛЛАРНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ

Мижоз молни буюртмани қабул қилиш чоғида ёки 2 кун мобайнида қуйидаги ҳолатларда қайтариши мумкин:

-          мол ишлатилмаган бўлса;
-          молнинг ташқи кўриниши ўз ҳолича сақланган бўлса;
-          молни харид қилганлик ҳақидаги чек мавжуд бўлса.

Батафсил маълумотлар бўйича ушбу телефон рақамига мурожаат қилинг:

+(998 90) 808-00-69