Қандай харид қилиш керак?

Gomart.Uz электрон онлайн-савдо майдончамиздан маҳсулотларни харид қилиш учун моллар каталогидан ўзингизга керак маҳсулотни танлаб олишингиз ва уни харид саватига қўшишингиз, кейин “Буюртмани расмийлаштириш” тугмасини босишингиз керак бўлади. Сўнгра етказиб беришимиз керак бўлган манзилингиз ва алоқа учун телефон рақамингизни тасдиқлашингиз лозим.

Етказиб беришни тасдиқлаб олиш учун сиз билан операторимиз боғланади ёки sms хабар оласиз, шунингдек, электрон почтангизга хат юборилади. Шундан сўнг моллар учун тўланажак маблағнинг барча миқдорини тўлов тизими ёки UzCard карточкаси орқали ўтказасиз. Молларни пластик карточкалар (терминал) ёрдамида харид қилганингизда тўловни буюртмани қабул қилган савдо нуқталарининг бирида ёки уйингизга етказиб берилганида амалга оширасиз.

 ЙЎРИҚНОМА

1.  Онлайн харид учун Gomart.Uz нинг маҳсулотлар каталогига кирасиз.

2. Зарур маҳсулотни танлайсиз ва уни харид саватига қўшасиз.

3. Буюртмани расмийлаштириш тугмачасини босасиз ва унда етказиб бериш манзили ҳамда телефон рақамингизни кўрсатасиз.

Буюртмани расмийлаштирганингиздан сўнг буюртманинг тайёр бўлгани ҳақидаги хабарни sms орқали ёки операторнинг телефон қўнғироғи ёрдамида оласиз. Буюртмани ҳозирлаш ва бутлаш учун тўлов амалга оширилганидан сўнг 60 дақиқа вақт талаб этилади.