Биз ҳақимизда

Ассортимент

Биз озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй-рўзғор учун молларнинг кенг ассортиментини тақдим этамиз. Дўконимиздан Сиз барча истаган нарсангизни топа оласиз.

Нарҳ-наво

Бизнинг электрон онлайн-савдо майдончамиз нарҳ-навосининг ҳамёнбоплиги ва хизмат кўрсатишнинг юксак савияда эканлиги билан сизни ҳайратга солиши, шубҳасиз.

Бепул етказиб бериш

GoMart.Uz да харид қилар экансиз, Cизга буюртмани қандай олиш ҳақида қайғуришингизга ҳожат қолмайди. Мижозларимизга етказиб беришнинг иккита усулини тақдим этамиз: Ship to Home (Уйгача етказиш) ва Store Pickup (Омбордан ўзи олиб кетиш).


Хавфсизлик

Агар маҳсулот сизга маъқул келмаса, бизда қайтариш тизими йўлга қўйилган. Сиз молларни қайтаришингиз ва тўланган маблағингизни янги харид учун сарфлашингиз мумкин.

Электрон онлайн-савдо майдончамизда мижозларга маҳсулотларни танлаш ва харид қилишлари учун енгил ва қулай шароитларни таъминлашга эътибор кучайтирилган. Биз озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-рўзғор ва болалар учун моллар, пардоз-андоз ва бошқа буюмларнинг минглаган турларини тавсия этамиз. Шунингдек, савдо майдончамизни мунтазам янги маҳсулот турлари билан тўлдириб бориш йўлга қўйилган.

Биз харидорлар учун ўз вақтидан унумли фойдаланиб, бор куч-қувватини асраб-авайлашнинг  янги имкониятларини яратиш ниятидамиз. Реал дўкондан ахтариб, сарсон бўлганингиздан кўра ҳар қандай молни каталогимиз ёрдамида атиги бир неча сонияда топишингиз мумкин. Кутилмаганда сизда оқошом учун режалар юзага келиб қолди: у учрашув ёки дўстлар билан зиёфат бўлсин, биз ўша тадбирингиз учун зарур маҳсулотларни тез етказиб беришни ўз зиммамизга оламиз. Бунинг билан сиз оғир пакетларни кўтаришдан ва кассаларда навбатларда туришдан халос бўласиз.

Мижозлар билан алоқа учун махсус call-марказ ташкил қилинган бўлиб, операторларимиз электрон онлайн-савдо майдончамиз фаолиятига доир ҳамма саволларингизга жавоб беришади. Харид қилинган моллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш хизмати томонидан тезкорликда уйингизга жўнатилади.

Биз доимо сизга кўмаклашганимиздан ва турмушингизни янада гўзаллашувига ҳисса қўшганимиздан мамнунмиз!