Ҳуқуқий асослар

1. ТЕРМИНЛАР ВА ШАРТЛАР

1.1. Оммавий оферта – бу ушбу ҳужжатда кўрсатилган шартлар асосида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги Шартнома тузишга розилик билдирган ҳар бир кишига Сайт соҳиби томонидан юбориладиган умумий таклифдир. 

 

1.2. Акцепт – таклиф этилган Оммавий офертанинг шартларини қабул қилганлик ҳақидаги шахснинг жавобидир. Мазкур Оммавий офертанинг Акцепти тўлақонли ва ўзгармайди.  Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс томонидан ушбу Офертани қабул қилиш масаласи ушбу шахс мазкур Офертанинг моҳиятини тўлиқ англаши ва унга рози бўлишига ишонч ҳосил қилиш учун ота-онаси ёки қонуний вакили иштирокида оферта шартлари билан танишгандан кейингина амалга оширилади.

1.3. Тизим – «Gomart.uz» сайтида жойлашган маҳсулотларни онлайн харид қилиш имконини берувчи, аппарат ва дастурий таъминот мажмуаси бўлиб, бундан кейин “онлайн савдо электрон майдончаси” деб юритилади.

 1.4. «DAMDA SAYYOH» МЧЖ онлайн савдо электрон майдончаси соҳиби Ўзбекистон Республикаси Резидентидир.

1.5. Фойдаланувчи мазкур оммавий оферта Аспектини амалга оширувчи бўлиб, маҳсулотларни харид қилиш ёки товарларни тадбиркорлик фаолиятини юритишга алоқадор бўлмаган ҳолда буюртма қилувчи, харид қилувчи, ишлатувчи шахсдир.

1.6. Ижрочи – Сайтда рўйхатдан ўтган товарларни сотиш билан шуғулланувчи юридик шахсдир.

 1.7. Хизмат – Ижрочи томонидан Сайтда жойлаштирилган товарларнинг онлайн савдосига бағишланган ҳаракатдир. 

1.8. Сайтнинг хизмати – Сайт соҳиби томонидан Ижрочи учун электрон савдо майдончасида товарларни жойлаштириш имкониятининг тақдим этилишидир. 

1.10.  Буюртма – Фойдаланувчи томонидан Сайтдан танланган товарларни олиш учун талаб даражасида расмийлаштирилган сўровномадир.

  1.11. Оператор – Фойдаланувчи томонидан Сайт ҳақидаги қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган ваколатли шахсдир. Сайт оператори билан Сайтнинг Алоқалар бўлимидаги телефон рақамлари ёки Сайтдаги Қайтарма алоқа ёрдамида боғланиш мумкин.  

 1.12. Буюртманинг таснифи – онлайн харид, Хизмат кўрсатилган сана, Хизмат кўрсатилган вақт, Хизмат кўрсатилган манзил, Хизмат кўрсатган юридик шахс номи, Ижрочининг исми-шарифидан иборатдир.

2. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

2.1. Мазкур Оммавий оферта (бундан кейин матнда “Оферта” деб юритилади) товарларни  онлайн харид қилиш бўйича хизмат кўрсатиш учун Шартнома (бундан кейин матнда “Шартнома” деб юритилади) тузишга розилик билдирган ҳар қайси фуқарога Сайт соҳибининг расмий оммавий таклифи ҳисобланади.

2.2. Ёзма манбалар ёрдамида қайд этилмаган бўлсада Сайт соҳиби ва Фойдаланувчи (бундан кейин матнда биргаликда “Томонлар” деб юритилади) ўртасида имзоланган Шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 364-376 моддаларига биноан Мазкур Оммавий офертанинг Фойдаланувчи Акцепти ҳисобланади.

2.3. Шартномадаги Томонлар ҳар қайси бирининг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳамда “Электрон тижорат тўғрисидаги” қонунлари билан ҳимояланиб, тартибга солинади.

3. ШАРТНОМА  ЖИҲАТЛАРИ

3.1. Сайт соҳиби Шартнома талабларига биноан Фойдаланувчига Ижрочи томонидан сотувга қўйилган товарларни онлайн харид қилиши учун Сайт сервисларига киришига рухсат беради.     

3.2. Шартномадаги талабларнинг биронтаси Сайт соҳиби билан Фойдаланувчи ўртасидаги агентлик муносабатлари, жамоатчилик муносабатлари, ҳамкорликдаги муносабатлар ҳамда бошқа муносабатлар тарзида қабул қилинмаслиги керак.      

4. САЙТДА РЎЙХАТДАН ЎТИШ

4.1. Фойдаланувчининг буюртмасини расмийлаштириш учун Фойдаланувчининг электрон манзили  ва уяли телефон рақамини киритган ҳолда Сайтда рўйхатдан ўтиш лозим.

4.2. Рўйхатдан ўтишда Фойдаланувчи Сайтда тақдим этилган барча жойларни “мажбурий” деб қабул қилган ҳолда тўлдириши шарт. 

4.3. Сайт соҳиби рўйхатдан ўтиш чоғида Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг аниқ ва ҳаққонийлиги учун жавобгар эмас.

4.4. Фойдаланувчига Сайтда рўйхатдан ўтиш чоғида Фойдаланувчининг ID-рақами берилади. Онлайн савдо электрон майдончасидан харид қилинган товарлар ҳақи учун тўловни Фойдаланувчи Ўзбекистон Республикасида мавжуд тўлов тизимлари ҳамда UzCard карточкаси ёрдамида амалга ошириш мумкин.   

5. БУЮРТМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ

5.1. Буюртма Фойдаланувчи томонидан Сайтдаги “Харидни қандай амалга ошириш керак?” бўлимидаги йўриқномга биноан мустақил равишда расмийлаштирилади. Тизимда айнан бир хил параметрлар (муддат, вақт, хизмат тури, фамилияси, исми)даги бир хил “жуфт” буюртма юзага келмаслиги учун битта Фойдаланувчига битта Буюртма расмийлаштирилиши керак. Ижрочи товарларни харид қилиш санаси ва вақтини ўз хоҳишига биноан ўзгартириш, “жуфт буюртма”ни расмийлаштиришга йўл қўйган Фойдаланувчилар харидини бекор қилиши ёки қабул қилмаслик ҳуқуқига эга.         

5.2. Буюртманинг барча шартлари билан Фойдаланувчи онлайн харид чоғида танишади. Тушунарсиз биронта савол юзага келса, шу жумладан, Буюртмани бекор қилиш, қайтариш  ёки ҳар қандай ўзгаришларга оид керакли маълумотларни Фойдаланувчи Оператордан олиши мумкин.   

5.3. Фойдаланувчи томонидан расмийлаштирилган Буюртмалар тугалланган характерга эга бўлиб, шу заҳоти Тизимнинг маълумотларни қайта ишлаш тизими орқали автоматик равишда тайёрлана бошланади.

5.4. Фойдаланувчи мазкур Оммавий офертанинг шартларига розилиги ҳамда унинг Акцептига мувофиқ равишда Буюртманинг тўлов фактини (агар сайтдан танланган товар онлайн ёки банк пластик карточкаси орқали тўловни тақозо этса) тасдиқлайди. Ва шунингдек, Буюртманинг барча Характеристикалари ва Фойдаланувчи маълумотларига рози эканлигини далиллайди.   

6. ТЎЛОВ ВА БУЮРТМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ

6.1. Буюртма учун тўлов пул тўлаш тизими ёки UzCard пластик карточкаси орқали амалга оширилади.      

6.2. Буюртма учун тўлов фақат фойдаланувчи харидига тенг маблағ миқдорида амалга оширилади.         

6.3. Буюртма учун олдиндан тўлов миқдори Ижрочи томонидан мустақил равишда белгиланади. Олдиндан тўлов миқдори хизматлар Ижрочиси томонидан исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин.  

6.4. Фойдаланувчи томонидан Буюртма учун тўлов амалга оширилганидан сўнг товарларнинг электрон хариди онлайн харид тизимида автоматик равишда шакллантирилади ёки онлайн харид тизими Оператори томонидан расмийлаштирилади. Кўрсатилган шу икки турлардан бири орқали расмийлаштирилган электрон харид Фойдаланувчининг Сайтдаги шахсий кабинетида намоён бўлади, шунингдек, рўйхатдан ўтиш чоғида у кўрсатган манзилга юборилади. 

6.5. Буюртма учун тўлов турлари Сайтнинг “Товар учун ҳақ қандай тўланади?” номли бўлимида кўрсатилган бўлиб, мазкур бўлим “Оммавий оферта”нинг ажралмас қисми ҳисобланади.                 

7. БУЮРТМАНИ ЎЗГАРТИРИШ.

 ИЖРОЧИНИНГ ХИЗМАТЛАРИДАН ВОЗ КЕЧИШ

7.1. Харид қилинган ва ҳақи тўланган Буюртманинг Характеристикасини Тизим ички манбаларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш мумкин. Тизимда назарда тутилмаган бўлса Фойдаланувчи Буюртманинг Характеристикасини ўзгартира олмайди.

7.2. Фойдаланувчи Буюртманинг Характеристикасини товар жўнатилишидан 72 (етмиш икки) соат аввал Сайтга ёзма равишда ёки Контактлар бўлимидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш йўли билан ўзгартириши мумкин.

7.3. Харид қилинган ёки ҳақи тўланган Буюртмадан Фойдаланувчи Хизмат кўрсатилишидан 72 (етмиш икки) соат аввал воз кечган ҳолатда, молиявий муаммоларсиз пул маблағлари Фойдаланувчи кармонига (кошелек) тўлиқ қайтарилади. Фойдаланувчи бу маблағни ўзи хоҳлаган вақтда Сайтдаги бошқа товарларни харид қилиш учун сарфлаши мумкин.  

8. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

8.1. Ижрочи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: 

8.1.1. Шартнома тузилганидан эътиборан мазкур Шартномада кўрсатилган барча мажбуриятлар, шунингдек, Сайтда жойлаштирилган қоидаларнинг Фойдаланувчи томонидан тўлақонли бажарилишини. 

8.1.2. Фойдаланувчи ҳақидаги ҳар қандай шахсий маълумотлар ошкор қилинмаслигини ҳамда бу маълумотларнинг учинчи шахсларга тақдим этмасликни. Қонунчиликда кўрилган ҳолатлар бундан мустасно.     

8.2. Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 

8.2.1. Фойдаланувчига олдиндан хабар қилган ҳолда, онлайн харид чоғида қайд этилган Хизмат кўрсатиш вақтидан 15 (ўн беш) дақиқа фарқ билан Буюртмани етказиб бериш.

8.2.2. Буюртма нотўғри расмийлаштирилган, тўлов амалга оширилмаган, омборда тегишли сифатдаги маҳсулот қолмаган тақдирда Хизмат кўрсатмаслик.

8.3. Фойдаланувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: 

8.3.1. Сайтда жойлаштирилган Шартнома шартлари, талаб ва қоидаларини сўзсиз бажариш.

8.3.2. Сайтда тақдим этилган шартли рўйхатни тўлдириш орқали Уни Фойдаланувчи сифатида исботловчи барча ишончли маълумотларни хабар қилиш.

8.3.3. Сайтда жойлаштирилган маълумотларни тижорат мақсадларида мутлақо фойдаланмаслик. 

8.3.4. Тизимнинг манбаларига киришга оид ҳар қандай хатти-ҳаракатларни бажармаслик, Тизимга зарба бериш ва уни синдиришга қаратилган оммавий саъй-ҳаракатларда қатнашмаслик. 

8.3.5. Тизимнинг элементлари (компьютерлар, қурилмалар ва дастурий таъминот)нинг нормал фаолиятини бузишга қаратилган хатти-ҳаракатларни бажармаслик.   

8.3.6. Сайтда у томонидан жойлаштирилган ҳар қандай маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган тарздаги мол-мулк ва бошқа жавобгарликни ҳис қилиш (матнлар, изоҳлар, суратлар бундан мустасно). Бунда жойлаштирилган маълумотнинг оммавий ошкора эканлиги ёки чегараланган шаклда кимгадир шахсан юборилганлигининг аҳамияти йўқ. Бир вақтнинг ўзида Сайт Соҳиби Фойдаланувчи томонидан жойлаштириладиган маълумотларни назорат қилмайди ва уларнинг ҳақиқийлигига кафолат бермайди. Сайтда жойлаштирилган барча маълумотлар қидирув тизими орқали индксияланган бўлиб, барча хоҳловчилар учун очиқ бўлади.     

8.3.7. Қуйидаги шарҳларга мос маълумотларни жойлаштирмаслик:

·       қонун талабларига зид бўлган, нафрат уйғотувчи ва миллатлараро низо чиқарувчи, этник ва миллий қарама-қаршиликни шакллантирувчи ёки қандайдир йўл билан тартиб-қоидаларни бузувчи, зарар етказувчи, қўрқитувчи, ҳақоратловчи, туҳмат қилувчи, порнографик турдаги маълумотлар; 

·       балоғат ёшига етмаганларга қандайдир йўл билан зарар етказиш;

 ·      ўзини ҳар қайси бошқа жисмоний ёки юридик шахс ўрнида намонён этиш; 

·       ҳар қандай эгалик, муаллифлик ва бошқа ҳуқуқлар ҳамда қайсидир шахсга тегишли патент ва товар белгиларининг бузилишига сабабчи бўладиган маълумотлар;  

·      реклама, мақола, “спам”, “бахт мактуби” каби материалларни жойлаштириш, ўзига хос йўллар билан молиявий пирамидаларда қатнашиш ёки шунга ўхшаш хизматларга даъват этиш;

 ·       дастурлар ва файллар, дастурли, аппаратли таъминот ва телекоммуникация қурилмалари фаолиятини бузиш ёки чегаралашга қаратилган вирус ёки дастур кодларини юклаш, жойлаштириш ёҳуд бошқача йўл билан материалларни бериш;           

·       ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсга тазйиқ ўтказиш, суқиб чиқариш, ҳақоратлаш, билган ҳолда қасддан ҳаловатини бузиш каби салбий ҳаракатларга қўл уриш;

·       тижорат мақсадларида бошқа Фойдаланувчилар ҳақидаги шахсий маълумотларни йиғиш ёки сақлаш;

·       қонунга хилоф ҳаракатларни бажаришга оид маълумотлар ёки йўриқномаларни тақдим этиш, тарқатиш, ҳар қандай давлат органига, жисмоний ёки юридик шахсга жисмоний зарар ёки зиён етказиш, ҳайвонлар билан ваҳшийларча муносабатда бўлиш масалаларини тарғиб қилиш. Бу ўз ўрнида портлатувчи қурилмалар, портловчи моддалар, ёндирувчи суюқ аралашмалар, шунингдек, талофат етказувчи бошқа қурол ва воситаларни яратишга оид йўриқномаларни ҳам ўз ичига олади.  

8.3.8. Хизмат кўрсатиш жойида ўз вақтида бўлиш. Акс ҳолда Ижрочи Сайт орқали расмийлаштирилган Хизматни кўрсатмаслик ҳуқуқига эга бўлади. 

8.3.9. Тизимга киришга рухсат олиш учун автоматик равишдаги дастур (бот)лардан фойланмаслик.

8.4. Тизим Ижрочиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

8.4.1. Товарга тўлаш учун мўлжалланган маблағни ушбу Оммавий оферта қоидалари ва шартларида белгиланган тартибга мувофиқ мустақил равишда сарфлаш.  

8.4.2. Сайтдаги товарларни харид қилиш учун мустақил равишда танлаш. 

8.5. Сайт соҳиби қуйидаги ҳуқуқларга эга:

8.5.1. Ушбу Оммавий офертага бир томонлама ўзгартишлар киритиш ва уни Сайтга жойлаштириш. Барча ўзгаришлар Сайтга жойлаштирилган заҳоти кучга киради.  

8.5.2. Ҳар қандай Фойдаланувчини унга хабар қилмаган ҳолда рўйхатдан ўчириш.

8.5.3. Зарурият туғилганда Тизим сервисларидан фойдаланишга таалуқли хабарномаларни электрон почта ва (ёки) телефон орқали жўнатиш. 

8.5.4.  Сайт соҳиби Фойдаланувчи олдида маълум бир вақт мобайнида Сайт ва иловаларининг тўлақонли ёки қисман ишга яроқсизлиги учун масъулдир.

8.6. Томонлар махфийлик сиёсати талабларига амал қилиш учун жавобгардирлар. 

9. ТОРТИШУВЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

ВА ТОМОНЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ

9.1. Ижрочи Шартномага мувофиқ Фойдаланувчи олдидаги ўз мажбуриятларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун барча саъй-ҳаркатларни қилади.

9.2. Шартномага оид мажбуриятларни бажармаслик ёки қисман талаб даражасида бажармаслик учун Томонлар мазкур Шартнома шартлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ равишда мулкий жавобгардирлар.  

9.3. Сайт соҳиби Фойдаланувчи Сайт орқали харид қилган Хизматлар сифати ва тўғрилиги учун жавобгар эмас. Сайт соҳиби савдо муассасаси эмас ва қандайдир савдога оид хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас. Барча масъулият савдо-сотиқ бўйича  “онлайн савдо электрон майдончаси”да товарларнинг савдоси билан шуғулланувчи Ижрочи ва унинг ходимлари зиммасига юклатилади.  

9.4. Томонлар ҳал этилиши мумкин бўлмаган (ер силкиниши, сув тошқини ва бошқа табиий офатлар, ҳарбий ҳаракатлар, фавқулодда вазиятлар, йирик қўзғолонлар, давлат органларининг таъқиқланган тадбирлари, эпидемия ва ҳакоза) даврида Шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлик ёки қисман бажармаганлик учун жавобгар бўлмайдилар. Шу давр мобайнида Томонлар ўзаро даъво чораларини кўрмайдилар ва Томонларнинг ҳар бири форс-мажор ҳолатлар оқибатлари учун ўзлари қарор қабул қиладилар.    

9.5. Агар танланган Хизмат Буюртма учун онлай тўловни тақозо этмаса, Буюртмага биноан хизмат кўрсатувчи Ижрочи ҳамда Сайт соҳиби Буюртмани амалга ошириш учун Фойдаланувчи олдида жавобгар эмас.

9.6. Томонларнинг келишмовчиликлари ва тортишувлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига асосан судлар томонидан тартибга солинади.   

10. ОММАВИЙ ОФЕРТА ВА ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ,

БЕКОР ҚИЛИШ ВА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТАРТИБЛАРИ

10.1. Ушбу Оммавий офертанинг фаоллик муддати чексиздир.

10.2. Ушбу Оммавий офертага биноан имзоланган Шартнома Сайтдан Фойдаланувчининг ID-рақами батамом ўчириб ташлангунга қадар амал қилади.

10.3. Фойдаланувчи ID-рақамининг Сайтдан ўчирилиши Шартноманинг ҳам бекор қилинганини англатади. 

10.4. Сайтдан Фойдаланувчининг ID-рақами қуйидаги ҳолларда ўчирилиши мумкин:

·       Фойдаланувчининг ташаббуси билан;

·       Сайт соҳибининг ташаббусига биноан  агар Фойдаланувчи сўнгги бор фойдаланганидан сўнг Сайтдаги ID-рақамидан 12 (ўн икки) ойдан зиёд вақт оралиғида фойдаланмаган бўлса.

10.5. Сайтдан Фойдаланувчи ID-рақамини ўчириш тадбири Фойдаланувчининг ташаббуси билан Томонлар ўртасидаги Шартнома ёзма равишда бекор қилиниши керак. Бунда Фойдаланувчи томонидан сарфланмаган пул маблағи Фойдаланувчининг банк ҳисоб рақамига ўтказиб бериш орқали қайтарилади.

10.6. Фойдаланувчи тижоратга оид барча хатарлар (янги Буюртмаларни расмийлаштириш, тарифларни ўзгартириш, пул маблағини қайтариш ва бошқалар)ни ўзига қабул қилади.     

10.7. Сайт соҳиби ушбу Оммавий офертага ҳар қандай вақтда Сайтга жойлаштириш орқали ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

10.8. Фойдаланувчи ўзгартирилган ушбу Оммавий офертанинг янги варианти барча пунктлари билан танишиб чиққанлигини тасдиқлайди.