Рўзғорбоп етказиб бериш билан Gomart.uz

Рўзғорбоп

Мазкур бўлим ҳақиқий маънодаги хўжалик дўконини ўзида мужассам этган. Бу ердан сиз уйингизни тозалаш ва жиҳозлаш учун керакли барча молларни, шунингдек, катталар ва болалар учун пардоз-андоз ёки шахсий гигиена воситаларини топа оласиз. Ушбу рукн гигиена ва пардоз-андоз воситалари, ёш болалар учун маҳсулотлар, уй-рўзғор буюмлари ва воситалари тоифаларига бўлинган.

Рўзғор учун моллар бўлимида ошхона, ҳаммом учун маҳсулотлар, маиший кимё, тўқимачилик буюмлари, идишлар, тозалаш воситалари ва анжомлар тақдим этилган. Пардоз-андоз ва гигиена бўлими соқол олиш воситалари, турли геллар, совунлар, шампунлар, бальзамлар, тери ва тишларни парваришлашга мўлжалланган воситалар, дезодорантлар, хотин-қизлар гигиенаси ва бошқа кўплаб молларни тавсия этади. Бундан ташқари, болалар учун алоҳида бўлим ташкил қилинган бўлиб, унда болалар гигиенаси воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўйинчоқлар мавжуд.