Ушбу бўлим маҳсулотларнинг энг кўп ассортиментини тақдим этади. Бунга дон маҳсулотлари (гречиха, гуруч, нўхат, перловка, тариқ ва бошқалар), ун, ўсимлик мойлари, ёғлар, қуруқ нонушталар, макарон маҳсулотлари, сояли неъматлар, консервалар, шакар, туз, снэки, турли газаклар ва бошқа талай кундалик эҳтиёж моллари киради.
Ҳар бир алоҳида маҳсулот турли брендлар остида намойиш этилган. Махсус фильтр ёрдамида ўзингизга ёқадиган бренднинг керакли молларини осонгина топа оласиз.