Гўштли маҳсулот етказиб бериш билан Gomart.uz

Гўштли маҳсулот

Бугунги кунда одам рационини гўшт маҳсулотларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Улар инсон организми учун ниҳоятда зарур бўлган оқсиллар ва углеводларнинг манбаи ҳисобланади. Мазкур тоифада мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти, чўчқа гўшти, гўштли қиймалар ҳамда бошқа кўплаб янги гўшт маҳсулотлари тақдим этилган.   

Бундан ташқари, ушбу рукнда колбасали неъматлар ва балиқларнинг ҳилма-хил турлари, дудланган маҳсулотлар мавжуд. Эътиборингизга колбаса маҳсулотларининг барча турлари ҳавола этилмоқда. Дудланганлар бўлимида ветчина, гўштли ўрамалар, лаҳм гўшт, чўчқа гўшти ва парранда гўшти маҳсулотларини топишингиз мумкин. Балиқ йўналишида эса  икра, янги, дудланган ёки музлатилган балиқлар, пресерви ва сушилар турларидан баҳраманд бўласиз.