Тошкентда "Нева" металли идишларини харид қилиш

"Neva" идишлари

“Нева металли идишлар” Ҳиссадорлик жамияти – тўлиқ ишлаб чиқариш технологияси асосида фаолият юритаётган илк Россия компанияларидан бири. Ушбу сиёсат мазкур компанияга 15 йилдан буён ёпишмайдиган хусусиятга эга идишларни ишлаб чиқариш бобида пешқадамликни таъминламоқда.

Бугунги кунда “Нева металли идишлар” Ҳиссадорлик жамияти қуйма тарздаги ишлаб чиқариш лицензиясига эга иккита йирик заводдан иборат. Мазкур корхона 15 та шахсий патентига эга. Сифатни назорат қилиш тизими эса ISO 9001:2008 халқаро стандартига мувофиқ сертификатланган.