Мева-сабзавотлар етказиб бериш шарти билан Gomart.uz

Мева-сабзавотлар

Қадимги даврлардаги каби ҳозир ҳам ҳаётимизни сарҳил сабзавот ва меваларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Улар бизнинг овқатланиш рационимиздаги бебаҳо маҳсулот ҳисобланади. Саломатлигимиз ва умумий аҳволимиз қай даражада эканлиги айнан уларга боғлиқ. Мазкур тоифада зарур сабзавот ва мевалар, кўкатлар ва резаворларнинг барча турлари тақдим этилган.

Сабзавотлар бўлимида картошка, помидор, бодринг, бақлажон, редиска, сабзи, лавлаги, пиёз, кўкатлар (укроп, петрушка, сельдерей, салат барги ва бошқалар) ҳамда сабзавот турига кирувчи кўплаб неъматлар кўрсатилган.

Мевалар бўлимида эса цитруслиларнинг барча турлари, олма, нок, ўрик, шафтоли, анор ва бошқалар мавжуд. Шунингдек, полиз экинлари (тарвуз ва қовунлар) ҳамда смородина, қулупнай, малина, маймунжон каби талай резаворлар ҳавола этилган.